Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дарё ўзанидан қум-шағал ташиётган ҳуқуқбузарлар ушланди
16:20 / 2026-01-09

Сурхондарё вилояти экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси ҳамда Миллий гвардия вилоят бошқармаси ходимлари ўтказган назорат тадбирлари чоғида ғайриқонуний қум-шағал ташиётган табиат зараркунандаларига дуч келди.

Сурхон дарёсининг Жарқўрғон туманидаги Қораёғоч ва Қумқўрғон туманидаги Боймоқли маҳаллалари ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмида К.Оллаёров, А.Шарипов ва О.Холиқов (исм-шариф ўзгартирилди)лар қум-шағал хомашёсини бамайлихотир автомашиналарга юклаб, олиб кетаётганида қўлга тушди.

Вилоят экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармасидан олинган маълумотга кўра, мазкур ҳолат Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 70-прим 1-моддасига асосан ҳужжатлаштирилиб, табиатга 19 миллион 530 минг сўм зарар етказилгани ҳисобланди. Шунингдек, дарё ўзанидан ноқонуний қум-шағал қазиган шахсларнинг ҳар бирига 12 миллион 360 минг сўмдан жарима жазоси қўлланилди. 

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири