Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дарё транспорти хавфсизлигини таъминлаш йўлида
21:04 / 2015-02-27

Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигида Ўзбекистон Республикасининг ички сув йўлларида фойдаланилаётган кемаларни рўйхатга олиш, кемалар реестрини юритиш, идентификация рақамлари ва кема гувоҳномасини бериш масалаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигида Ўзбекистон Республикасининг ички сув йўлларида фойдаланилаётган кемаларни рўйхатга олиш, кемалар реестрини юритиш, идентификация рақамлари ва кема гувоҳномасини бериш масалаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Мамлакатимиз ички сув йўлларида фойдаланилаётган кемаларнинг яроқлилигини баҳолаш ва уларни рўйхатга олиш дарё транспортини ривожлантиришнинг муҳим шартидир. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 10 мартдаги «Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори бу борада муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилаётир. Ҳужжатга мувофиқ, сузиб юрувчи воситаларга нисбатан улардан фойдаланишда хавфсизликни оширадиган, одамлар ҳаётини ҳимоя қилиш, ички сув йўлларида юкларни ишончли ташишни таъминлайдиган ва атроф-муҳит ифлосланишининг олдини оладиган янги техник талаблар белгиланган.

Сўнгги йилларда соҳада кемачиликни ривожлантириш ва унинг ишончлилигини ошириш бўйича катта ишлар амалга оширилди. Масалан, мамлакатимиз флоти янги кемалар, жумладан, 8-35 йўловчини ташишга мўлжалланган транспорт кемалари билан таъминланди.

Бугунги кунда агентлик томонидан кемаларни текширувдан ўтказишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Негаки, мамлакатимизда апрель-октябрь ойлари навигация даври ўтказилади. Бу кема эгалари ва идора олдига кеманинг турли кўринишдаги барча механизм ва ускуналарини тақдим этиш ҳамда текшириш бўйича алоҳида талаблар қўяди. Ушбу жараён қимматбаҳо дарё транспортидан фойдаланиш муддатини узайтириш ва унинг хавфсизлигини оширишга ёрдам беради.

Матбуот анжуманида мутахассислар журналистларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб қайтарилди.