Дарья Шубина бош совринни Тошкентда олиб қолмоқчи
Пойтахтимизда жойлашган "Saxovat Sport Servis" мажмуасида ўтаётган W15 таснифига кирувчи халқаро теннис турнири қизғин паллага кирди.
Мусобақанинг яккалик баҳслари иккинчи даврасида ҳамюртимиз Дарья Шубина нейтрал теннисчи Дарья Хомуцианскаяни 6:4, 6:2 ҳисобида енгди ва чорак финал босқичида Жанубий Корея вакиласи Бо Юнг Жеонг билан рақобатлашадиган бўлди. Афсуски, ушбу даврада Нигина Абдураимова, Влада Екшибарова ҳамд Диана Яковлева каби теннисчиларимиз мағлубиятга учради.

Шунингдек, жуфтлик йўналишида Дарья Шубина нейтрал мақомдаги теннисчи Варвара Паншина билан тандеда Жанубий Корея шарафини ҳимоя қилаётган Бо Юнг Жеонг ва Южин Ан дуэтини 6:2, 6:2 ҳисобида мағлуб этди. Энди Дарья ва Варвара ярим финалда ҳиндистонлик Ваишнави Адкар ва таиландлик Пуннин Ковапитуктед билан куч синади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА