English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Дархон балиқлари”да энди дам олиш ҳам мумкин
11:39 / 2021-05-28

Самарқанд вилояти Оқдарё туманидаги “Дархон балиқлари” фермер хўжалиги томонидан ташкил этилган дам олиш маскани бугунги кунда аҳолининг энг севимли жойига айланмоқда.

Умумий ер майдони 3,5 гектардан ортиқ хўжаликнинг 1,5 гектарида жойлашган дам олиш маскани 70 ўринли меҳмонхона, 3 та чўмилиш сув ҳавзаси, балиқ овлаш ҳовузлари, бар ва ресторанларни ўз ичига олган.

[gallery-2579]

– Дастлаб балиқчилик хўжалиги билан иш бошлаган эдик, — дейди хўжалик раҳбари Собиржон Турдиев. – Юртимизда туризмни ривожлантиришга қаратилган эътиборни инобатга олиб, хўжаликда экотуризм йўналишида маҳаллий ва хорижлик сайёҳларга мўлжалланган дам олиш масканини ташкил этдик. Режамиз бўйича йилига 25-30 минг маҳаллий ва хорижлик сайёҳларга хизмат кўрсатишни мўлжаллаяпмиз.

Лойиҳанинг умумий қиймати 5 миллиарддан ортиқни ташкил этаётган дам олиш маскани тўлиқ ишга тушгач бу ерда етмишдан ортиқ янги иш ўринлари яратилади.

 

Алишер ИСРОИЛОВ (сурат), ЎзА