Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Даромад келтирувчи дарахт
15:43 / 2025-07-25

Бухоро вилояти Қоракўл тумани Оқолтин маҳалласида яшовчи Дармон Қурбонов бугунги кунда 25 сотих майдонда павловния дарахтини етиштиряпти. Шу йилги баҳор мавсумида экилган дарахтлар бўйи ҳозирда 1,5-2 метрга яқинлашган. Бундан ташқари, дарахтзор яқинига 10 дан ортиқ асалари уясини келтириб, сифатли асал олишни йўлга ҳам қўйган.

Павловния гуллаганда асаларилар оиласи учун яхшигина озуқа манбаи бўлади. Гуллаш мавсумида 1 та асалари оиласи 10-15 килограмм асал йиғади. Павловния плантациясига асалари оилалари қўйилса, 1 гектардан 5-6 йилда минг килограммгача юқори сифатли асал олиш мумкин.

– Павловния дарахтини турли мақсадларга қараб экилиш мумкин. Биз ёғоч олиб, тайёр маҳсулот қилиб сотишни режа қилганимиз. Шунинг учун ниҳолларни оралари анча очиқ. Бу ўсимлик ҳақиқатан кўплаб ноёб хусусиятларга эга бўлиб, унинг ёғочи енгил ва зичлиги бўйича дунёда биринчи ўринда турар экан. Унинг барглари жуда катта бўлиб, қиш мавсумидан олдин йиғиб қуритилганида чорва молларга тўйимли озуқа бўлади. Бундан ташқари, дарахт барги ҳамда шох-шаббаларидан тўпланган чиқиндидан кўп миқдорда биоёқилғи ҳам олиш мумкин, – дейди Дармон Қурбонов.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.