Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дарданелла бўғозида кемалар қатнови тўхтатилди
12:20 / 2023-08-24

Туркиянинг шимоли-ғарбида юз берган ўрмон ёнғинларини бартараф қилишга қаратилган саъй-ҳаракатлар туфайли Дарданелла бўғозида кемалар ҳаракати икки йўналиш бўйича ҳам тўхтатилди, дейилади соҳилни қўриқлаш хизмати тарқатган хабарда.

Аввалроқ Туркия қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазири Иброҳим Юмоқли Чаноққалъа вилоятида ўрмон ёнғинлари ҳали ҳам ўчирилмагани, ҳукумат воқеанинг салбий  ривожига тайёрланаётгани ҳақида маълум қилганди.  

“Чаноққалъадаги ёнғинлар туфайли Дарданелла бўғозида кемалар қатнови соат тунги 03:00 дан икки йўналишда ҳам тўхтатилди”, – дейилади хабарда.