English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дарахтларни кесган фуқаро табиатга 147 миллион сўмлик зарар етказди
14:53 / 2024-11-20

Мазкур ҳолат Самарқанд вилояти экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси Нуробод тумани бўлими давлат инспекторлари томонидан қайд этилди.

Шу йилнинг 30 октябрь куни Нуробод тумани Дўстлик маҳалласидаги “Камалак Нур Ёғдуси” фермер хўжалиги ҳудудида иҳота шаклида экилган 27 туп қора тол дарахтини Пастдарғом тумани Меҳнат маҳалласида яшовчи Қ.З. ҳеч қаердан рухсат олмасдан, ноқонуний тарзда кесганлиги аниқланди. Мазкур ҳаракати билан фуқаро табиатга 147 миллион 187 минг 500 сўм зарар етказганлиги белгиланган тартибда ҳисоб-китоб қилинди.

Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар жиноят аломатлари мавжудлиги сабабли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилган.

Ғ.Ҳасанов, ЎзА мухбири