Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дарахтларга ёритувчи чироқларни осган ҳуқуқбузарга чора кўрилди
12:17 / 2023-08-03

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида туман экология бошқармаси ходимлари томонидан “Дўстлик” МФЙ ҳудудида фуқаро А.О. гул дўкони олдини ёритиш мақсадида 2 туп терак дарахтига ҳар хил турдаги ёритувчи чироқларни илиб, дарахтга шикаст етказгани аниқланган.

Ўрганишлар натижасидан сўнг, ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан МЖтКнинг 79-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди.  

Дарахтларга ёритувчи чироқларни осган ҳуқуқбузарга БҲМнинг 5 баробари миқдорида жарима қўлланилди.  

 

Муҳайё Тошқораева,  

ЎзА