Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дарахтга шикаст етказган ҳуқуқбузар 4 миллион 290 минг сўм миқдорида жаримага тортилди
15:44 / 2023-05-10

Ижтимоий тармоқлар орқали Тошкентда дарахтларга шикаст етказилаётгани ҳақида мурожаат тарқалди. Мазкур мурожаат Табиат ресурслари вазирлиги Тошкент шаҳар бошқармаси Чилонзор туман инспекцияси инспектори, туман прокурори ва туман экополицияси томонидан ўрганилди.

Ўрганиш натижасида фуқаро Х.А. Чилонзор тумани Чилонзор кўчаси “Корзинка” супермаркетининг орқа томонидаги 1 туп заранг дарахтига ўсишдан тўхтайдиган даражада жиддий шикаст етказгани маълум бўлди.    

Мазкур ҳолат бўйича ҳуқуқбузар томонидан табиатга 990 минг сўм миқдорида зарар етказилгани аниқланди. Х.A.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддасига асосан 3 миллион 300 минг сўм жарима тайинланди. Ҳуқуқбузардан жами 4 миллион 290 минг сўм ундириладиган бўлди.  

Шунингдек, дарахтларни кесмаслик борасида тушунтириш ишлари олиб борилди.  

 

Муҳайё Тошқораева,  

ЎзА