Дарахтга нафас беринг
Навоийда “Дарахтга нафас беринг” оммавий тадбирлари ойлиги ўтказилмоқда.
Навоий вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ахборот хизматининг маълум қилишича, мазкур тадбир доирасида Навоий шаҳрининг Энергетика, Жанубий, Ғалаба шоҳ ва Ислом Каримов кўчаларида 200 ҳолат аниқланди. Шундан 150 туп дарахтга реклама баннерлари, 50 туп дарахтга электр симлари ва чироқлар ўрнатилганлиги маълум бўлди. Айни пайтда ушбу дарахтларга ўрнатилган реклама баннерлари, электр симлари ва чироқлар олиб ташланиб, тадбиркорлик субъектлари масъулларига огоҳлантиришлар берилмоқда. Вилоятда “Дарахтга нафас беринг” оммавий тадбирлари давом этмоқда.



А.Бўриев, ЎзА