Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дарахт экиш келажакка қўйилган пойдевордир
12:08 / 2025-03-15

“2025 йил – атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” муносабати билан Жиззах шаҳрида экологик барқарорлик ва атроф-муҳит муҳофазасига бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Семинарда Жиззах шаҳар ҳокими Комил Холмуродов сўзга чиқиб, “Яшил макон” лойиҳасининг аҳамияти ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилишнинг долзарб масалалари ҳақида фикр билдирди.  

– “Яшил макон” умуммиллий ҳаракатини таълим ва тиббиёт муассасаларида муваффақиятли ташкил этиш, яшил ҳудудларни кўпайтириш, экологияни яхшилаш билан бирга, келажак авлодда ёшликдан табиатга, дарахт экишга, гул ўстиришга ҳавас уйғотиш лозим, – деди Жиззах шаҳар ҳокими Комил Холмуродов. – Бу   келажакда бугунги ишларимизнинг давомийлигини ҳамда самарадорлигини таъминлайди. Ҳар бир инсон ўз ҳовлиси, хонадони ва иш жойида табиатга меҳр билан ёндашиши керак. Ушбу умуммиллий ҳаракатимиз эса келажак учун сармоя демакдир. Ҳар биримиз табиатга меҳр бериб, уни асрашни ўзимиздан бошлайлик. Бир туп дарахт экиш  келажакка қўйилган мустаҳкам пойдевордир.

Тадбирда экологик барқарорликни таъминлаш ва яшил ҳудудларни кенгайтириш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича замонавий ёндашувлар, яшилликни асраш ва дарахт экишнинг аҳамияти, келажак авлодга тоза ва соғлом муҳит қолдириш масалалари ҳам атрофлича муҳокама қилинди.

Семинардан сўнг Жиззах шаҳар ҳокими бошчилигида барча иштирокчилар шаҳардаги 31-сонли умумтаълим мактаби ҳамда 6-сонли оилавий поликлиника ҳовлисига дарахт кўчатлари экиш ишларида фаол иштирок этди.

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат),

ЎзА мухбирлари