French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Данияда ўзбек ҳунармандчилиги намуналари намойиш этилди
14:11 / 2025-09-05

Дания Қироллигининг Орхус шаҳрида ўтказилган “Aarhus Festuge-2025” фестивалида мамлакатимиз номидан “Ўзбек ташаббуслари” уюшмаси аъзолари иштирок этди.

Шаҳарнинг марказий майдони ва боғида ташкил этилган тадбирда “Ўзбек чодири” меҳмонларга миллий маданиятимиз, ҳунармандчилик санъати, каштачилик ва қадимий нақшларимизни кенг намойиш қилди. 

Унда уста-ҳунарманд Зулфизар Аҳмедова маҳорат дарсини ўтказди. Ёш рассом Муҳсина Исломбекова эса болалар учун қадимий нақшлар асосида ижодий машғулот ташкил этди.

Анъанавий катта қозонда тайёрланган ўзбек палови эса барчага манзур бўлиб, фестиваль меҳмонларида катта қизиқиш уйғотди.

Бу каби ташаббуслар ўзбек маданий мероси ва ҳунармандчилигини жаҳон ҳамжамиятига кенг танитишда муҳим аҳамиятга эга.

Гулноза Бобоева, ЎзА