Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Данияда муқаддас китоб ёқилишига Ироқ муносабат билдирди
11:22 / 2023-07-23

Муқаддас китоблар ва диний рамзларни йўқ қилишга уриниш қоралашга арзийдиган, ор-номус туйғусини жунбушга келтирадиган иш. Дания Ташқи ишлар вазирлигининг хулосаси шундай.

Маҳкама эълон қилган баёнотда, жумладан, қуйидаги фикрлар келтирилган:

- Дания ҳукумати китоб ёқиб юборилишини қоралайди. Муқаддас матнлар ва бошқа диний рамзларга ўт қўйилиши ўзгалар динига нисбатан беписанд, шармандали ҳолат. Бундай амаллар жуда кўплаб одамларга салбий таъсир этадиган, турли дин ва маданиятлар ўртасида низо келтириб чиқарадиган иғвогарона ҳаракатдир.

Копенгаген полицияси 21 июль куни Ироқ элчихонаси яқинидаги норозилик намойиши чоғида куйдирилган асар Муқаддас Қуръон нусхаси эканлигини айтмай, “бир китоб” ёқилганини маълум қилди. Дания ТИВ эса бу муқаддас китоб эканини тан олади.

“Ғарбдаги айрим кучлар Ироқни хорижий ваколатхоналар хавфсиз фаолирят юрита олмайдиган мамлакат сифатида кўрсатишга ҳаракат қилмоқда, деди мамлакат Президенти Абдул Латиф Рашид Швеция ва Даниядаги Қуръон нусхалари ёқилиши билан боғлиқ сўнгги воқеаларни шарҳлар экан.

Етакчининг “Уларнинг нияти ироқликларни гиж-гижлаш ва давлатимизни хорижий миссиялар хавфсиз бўлмаган ҳудуд, деган тасаввур уйғотиш”, деган сўзларини “INA” агентлиги иқтибос қилган.

Президент ишонч билдиришича, мазкур ҳодисалар режаланган ва “мамлакат фуқаролари ҳамда муҳожирларига зарар келтириш”га қаратилган.