Данияда ҳарорат 81 йиллик рекордни янгилади
Данияда энг юқори ҳарорат 1941 йилда кузатилган эди. Ўшанда ҳаво ҳарорати 35,3 даражага чиққан, деб маълум қилмоқда The Local Denmark портали Дания метеорология институти берган маълумотига таяниб.
“Куни кеча эса Ютландия ғарбидаги Боррис шаҳрида 35,6 даражали иссиқ қайд этилди", – дейилади порталда эълон қилинган хабарда.
Бу йил аномал иссиқлик фақат Данияда эмас, балки Европанинг кўплаб мамлакатларида кузатилмоқда. Жаҳон метеорология ташкилоти (ВМО) вакили Роберт Стефанскининг баёнот беришича, Европа мамлакатларида ҳавонинг аномал даражада исиб кетиши келаси ҳафтанинг ўртасигача давом этади.