Дания парламенти қочоқлар ва муҳожирлар тўғрисидаги қонунни маъқуллади
Дания парламенти Европа иттифоқи ва БМТ тузилмасида турлича ёндашувларнинг вужудга келишига сабаб бўлган қочоқлар ва муҳожирлар тўғрисидаги қонунни маъқуллади.
70 нафар депутат мазкур қонунни ёқлаб овоз берган, парламент аъзоларидан 24 нафари бунга қарши бўлган.
Қонунга мувофиқ бошпана сўраб мурожаат қилганидан кейин хорижликлар Ероиттифоқдан ташқаридаги қочоқларни қабул қилиш марказларига юборилади.
Бунда, айрим ҳолатлар, масалан, оғир касалликларга чалинганлар истисно тутилган.