Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дания ҳарбий разведка хизмати раҳбари қатор қонунбузарлик содир этганликда айбланмоқда
11:08 / 2020-08-25

Данияда мамлакат ҳарбий разведка хизмати раҳбари Ларс Финдсен ва маҳкаманинг икки ходими вақтинчалик лавозимдан четлаштирилди.


Данияда мамлакат ҳарбий разведка хизмати раҳбари Ларс Финдсен ва маҳкаманинг икки ходими вақтинчалик лавозимдан четлаштирилди.

Европа оммавий ахборот воситаларида ёзилишча, улар ноқонуний таъқиб ва маълумотларни яширганликда айбланмоқда.

Маълум қилинишича, ўтказилган ички текширувлар давомида мамлакат ҳукуматига нотўғри маълумотлар етказилгани ва 2014-2020 йиллардаги амалиётлар бўйича кўрсаткичлар яширилгани аниқланган.

Бундан ташқари, Финдсен данияликлардан рухсат берилмаган услублар билан маълумот олганликда ҳам гумон қилинмоқда.

Мамлакат мудофаа вазири Трине Брамсен мустақил суриштирув ўтказилишига ваъда берган.

Финдсен Дания оммавий ахборот воситаларига берган интервьюсида ўзи ва ходимлари ишдан четлатилишга лойиқ иш қилмаганини айтган.