Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Даниил Эйбог XXV қишки Олимпия ўйинларида яна стартга чиқади
10:19 / 2026-02-16

Италиянинг Милан ва Кортина-д’Ампеццо шаҳарларида ўтаётган XXV қишки Олимпия ўйинларининг шорт-трек баҳсларида ҳамюртимиз Даниил Эйбог бугун, 16 февраль куни 500 метр масофада стартга чиқади.

Даниил ушбу масофадаги саралашнинг 8-гуруҳида ўз иштирокини бошлайди. Шуни таъкидлаб ўтишимиз керакки, 8 та гуруҳдан 1-2-ўринни эгаллаган спортчи ва энг яхши натижа қайд этган 4 та учинчи ўрин соҳиблари чорак финалга йўлланмани қўлга киритади. 

Дарвоқе, айни дамда медаль жамғариш бўйича норвегиялик спортчиларга тенг келадигани топилмаяпти. Улар ҳозирча 12 та олтин, 7 тадан кумуш ва бронза, жами 26 та медаль билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллаб турибди.  

Уларни Олимпиада мезбони 8 та олтин, 4 та кумуш ва 10 та бронза медаль жамғарган ҳолда таъқиб этаётган бўлса, АҚШ делегацияси 5 та олтин, 8 та кумуш ва 4 та бронза медали билан кучли учликни якунлаб бермоқда.  

Кейинги ўринларда Нидерланди ва Швеция бир хил — 5 та олтин, 5 та кумуш ва 1 тадан бронза тўплаган ҳолда қайд этилган бўлса, Франция (4–7–4), Германия (4–6–5) ва Австрия (4–6–3) терма жамоалари 6-8 ўриндан жой олган. Швейцария делегацияси ҳисобида 4 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза, Японияда эса  3 та олтин, 5 та кумуш ва 9 та бронза медаллари мавжуд бўлиб, 9-10 поғонада жойлашган.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА