Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Данғаранинг обод манзиллари
17:48 / 2021-05-21

Фарғона вилоятининг Данғара туманида 49 та маҳалла фуқаролар йиғини мавжуд бўлиб, 175 минг нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилади.

Айни кунларда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурига киритилган «Таптиқсарой» ва «Урганжи» маҳалла фуқаролар йиғинида қурилиш ва ободонлаштириш ишлари бошланди. Дастур доирасида ички йўлларни қуриш-таъмирлаш, ичимлик суви, электр ва табиий газ таъминотини яхшилаш, кўчаларни ободонлаштириш, спорт ва болалар майдончалари, ижтимоий объектлар, уй-жойлар қуриш ҳамда таъмирлаш ишларини бажариш режалаштирилган.  

[gallery-2493]

Данғара тумани ҳокими ўринбосари Маъруфжон Холмирзаевнинг айтишича, айни кунларда Таптиқсарой ва Урганжи маҳаллалари аҳолиси хонадонларига ичимлик суви тармоқларини тортиш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, архитектура қиёфасини янгилаш мақсадида бу икки маҳалла фуқаролар йиғинлари учун янги бино қуриш кўзда тутилган. Дастур доирасида “Таптиқсарой” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида “Темир дафтар”га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар хонадонларида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. “Ҳудудгаз Фарғона” газ таъминоти филиали Данғара туман бўлими томонидан эса мазкур маҳалла фуқаролар йиғини аҳолисига суюлтирилган газ ва маиший газ баллонлари ўз вақтида етказиб берилиши таъминланяпти.

 

Муқимжон ҚОДИРОВ , ЎзА