Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
100 дан зиёд киши ишга йўлланма олди
11:12 / 2017-08-25

Гулистонда ўтказилган меҳнат ярмаркасида 161 ташкилот, корхона ва муассаса 2 минг 450 дан зиёд бўш иш ўрни билан иштирок этди.

Гулистонда ўтказилган меҳнат ярмаркасида 161 ташкилот, корхона ва муассаса 2 минг 450 дан зиёд бўш иш ўрни билан иштирок этди.

Сирдарё вилояти ҳокимлиги, вилоят прокуратураси, бандлик бош бошқармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Президентимизнинг 2017 йил 24 майдаги “Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни янги босқичга кўтаришда муҳим дастуриламал бўлаётгани таъкидланди.

Тадбир давомида 100 дан зиёд фуқарога ишга жойлашиш учун йўлланма берилди.

– Мен Гулистон санъат коллежини дизайн йўналиши бўйича битирганман, – дейди Мирзаобод туманидан Ҳабиба Акбаралиева. – Ушбу меҳнат ярмаркасида ўз мутахассислигим бўйича иш топганимдан хурсандман. Гулистон туманидаги 24-умумтаълим мактабига йўлланма олдим.

Ярмарка иштирокчиларига вилоят прокуратураси, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги мутахассислари томонидан хорижий давлатлардаги корхоналарга ишга жойлашиш тартиб-қоидалари бўйича атрофлича тушунча ва тавсиялар берилди. Шу ернинг ўзида Россия, Жанубий Корея, Япония ва Польша давлатларига бориб ишлаш бўйича шартномалар имзоланди.