Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дан Шехтман: “Илм шундай нарсаки, мазмун-моҳиятини англаганингиз сайин, оҳанрабодек ўз домига тортади“
15:38 / 2019-11-07

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида Нобель мукофоти совриндори Дан Шехтман билан учрашув ўтказилди.


Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида Нобель мукофоти совриндори Дан Шехтман билан учрашув ўтказилди. 

Исроил Фанлар академияси, АҚШ миллий техник академияси ҳамда Европа фанлар академияси аъзоси, профессор Дан Шехтман дастлаб институтдаги илмий фаолият учун яратилган имкониятлар билан танишди. 

– Илм қилиш осон эмас. Бунинг учун инсон ҳамма нарсадан воз кечиб, фақат ақл билан бўлиши керак. Илм шундай нарсаки, мазмун-моҳиятини англаганингиз сайин, оҳанрабодек ўз домига тортади. Мен илмни қадрлаган давлат келажагини порлоқ, деб биламан. Илмга умрини бахшида этган киши эса вақт қадрини билади, уни бекор ўтказмайди. Натижада, жамият учун, бутун дунё учун у керак кишига айланади. Мавжудотлар ичидаги онгли инсонга бундан-да ортиқ бахт керак эмас, – деди Дан Шехтман. 

photo5339079871952956391.jpg

Институтда ЮНЕСКОнинг “Сув дипломатияси, сув ресурсларини бошқариш ва атроф-муҳит муҳофазаси“ кафедраси ташкил этилган ва соҳалараро платформа сифатида фаолият юритмоқда, унинг махсус лабораторияси барпо этилмоқда. Шунингдек, институтда Швеция Қироллик университети билан ҳамкорликда “Геоинформатика“ маркази, АҚШнинг John Deer ва Россиянинг “Ростсельмаш“ компанияларининг махсус марказ ва синфлари ташкил этилгани алоҳида эътироф этилди. 

–Кейинги йилларда институтда таълим дастурларини, талабалар ҳамда профессор-ўқитувчилар таркибини хорижлик талабалар ва мутахассислар билан бойитиш, илмий йўналишдаги халқаро ҳамкорликни кучайтириш ишларига катта эътибор берилмоқда, – деди институт матбуот хизмати раҳбари Раҳим Жуманиёзов. – Натижада институтимиз мустақил Ўзбекистон тарихида биринчи маротаба 2020 йил учун QSнинг Шарқий Европа ва Марказий Осиё давлатлари университетлари рейтингида қайд этилди. 

Технион – Исроил технология институти профессори, кимё бўйича Нобель мукофоти лауреати Дан Шехтманнинг институтга ташриф буюриши талабаларда катта таассурот қолдирди. Институт магистрант ва тадқиқотчилари олим билан квазикристалл кашфиёти ва илмий тадқиқотлари юзасидан фикр алмашди. 

Дан Шехтман 11 ноябрга қадар Ўзбекистонда бўлади.