Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Данғара тумани марказида янги кутубхона очилди
18:35 / 2019-12-09

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан Фарғона вилояти Данғара тумани марказида янги кутубхона қурилиб фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати маълум қилди.


Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан Фарғона вилояти Данғара тумани марказида янги кутубхона қурилиб фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати маълум қилди.

Мамлакатимизда аҳоли, айниқса, ёш авлоднинг маънавиятини юксалтириш, миллий адабиётимиз ва санъатимизни ривожлантириш, ёшларни миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, ахборот-кутубхона муассасалари фаолиятини янада такомиллаштиришга алоҳида эътибор бериб келинмоқда. Президентимиз томонидан илгари сурилган беш муҳим ташаббусдан бири ҳам бевосита мазкур масалага дахлдорлиги билан аҳамиятга эга.

photo5436237031530408995 (2).jpg

Давлатимиз раҳбарининг Фарғона вилоятига ташрифлари чоғида Данғара тумани аҳолиси, айниқса, ёшлар учун замонавий қулайликларга эга кутубхона қуриш топшириғини берган эди. Қисқа муддат ичида туман марказида ушбу муҳташам маърифат ва маънавият маскани қад ростлади. Бунинг учун қарийб 5 миллиард сўм маблағ сарфланди.

Мазкур янги бунёд этилган ахборот-кутубхона марказида китобхонлар учун барча шароит яратилган бўлиб, замонавий компьютер ва жиҳозлар билан таъминланган. 20 мингдан ортиқ китоб фондига эга бу маскан данғараликлар учун Конституция байрамига муносиб туҳфа бўлди.