Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дамашқда миналаштирилган автомобиль портлатилди
14:26 / 2023-04-03

Дамашқнинг ғарбий қисмида Меззе туманида миналаштирилган автомобиль портлатилди, деб хабар бермоқда РИА Новости Сурия пойтахти полицияси манбаларига таяниб.

“Портловчи қурилма Меззе туманида тўхтаб турган автомобилда ишга туширилган. Жабрланганлар ёки қурбонлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ”, – дейилади хабарда.

Шунингдек, хабарда айтилишича, воқеа жойида ёнғин ўчирувчи ҳамда тез ёрдам машиналари ишламоқда.

Таъкидланишича, портлаш Меззедаги ҳарбий аэродром яқинида юз бергани ҳақидаги хабар ҳақиқатдан йироқ.