Дамашқ савдо марказидаги ёнғин оқибатида 11 киши ҳалок бўлди
Сурия пойтахтидаги савдо марказида бугун эрталаб содир бўлган ёнғин оқибатида камида 11 киши ҳалок бўлди, – дея хабар бермоқда “Syria News”. Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, 2 киши қутқариб олинган.
Дамашқдаги Ла Мирада савдо марказида ёнғин содир бўлди ва воқеа жойига зудлик билан тез ёрдам ҳамда ўт ўчирувчилар етиб келди.
Ҳозирда ёнғинни ўчиришга муваффақ бўлинди. Айни пайт воқеа юзасидан суриштирув ишлари олиб бориляпти.