Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дам олиш масканида сизни алдаб кетишдими?
16:05 / 2020-09-04

Айни кунларда юртимизда карантин чоралари анча юмшатилди. Шу боис шаҳар аҳолисининг кўпчилигида шаҳар ташқарисидаги дам олиш масканларига чиқиш, саёҳат қилиш истаги пайдо бўлди.


Айни кунларда юртимизда карантин чоралари анча юмшатилди. Шу боис шаҳар аҳолисининг кўпчилигида шаҳар ташқарисидаги дам олиш масканларига чиқиш, саёҳат қилиш истаги пайдо бўлди. Бироқ, дам олиш масканларига борганларнинг алдовларга дуч келаётгани ҳақидаги хабарлар тарқалмоқда. Мисол учун, дам олиш учун аввалдан дача банд қилиб, борсангиз эгаси келишилган миқдордан ортиқча маблағ талаб қилса, нима қилиш керак?

Бу каби ҳолатда Давлат солиқ хизмати муаммоларни ҳал қилиш борасида нима қилади?

– Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида 2020 йил 1 майдан 2021 йил 1 майгача тажриба тариқасида солиқ солиш объектларини ҳисобга олиш ва солиқ маъмуриятчилигининг алоҳида тартиби жорий этилган, – дейди Давлат солиқ қўмитаси бошқарма бошлиғи ўринбосари Музаффар Назаров. – Тажриба даврида тумандаги дам олиш учун бериладиган барча ижара объектлари ДСҚнинг orom.uz сайтидан рўйхатдан ўтказилмоқда. Дам олиш объектлари ҳисоби ҳудуддаги тўртта – Сижжак, Дўстлик, Юсуфхона, Сойлиқ солиқ таянч пунктларида юритилади.

Ҳозиргача улардаги 3 минг 744 объект сайт орқали рўйхатдан ўтказилган. Сижжак – 327, Дўстлик – 2075, Юсуфхона – 883 шулар сирасидан. Сайт орқали ушбу объектлар 16 500 марта банд қилинган ва 22,8 миллиард сўм тўлов келиб тушган.

Ушбу сайт орқали дам олиш объектларини аввалдан банд қилиш, улар ҳақидаги маълумотлар билан батафсил танишиш мумкин. Сайтдаги маълумотлар билан реал ҳолат мос келмаса (ижара ҳақи, санитар талаблар ва бошқалар) ДСҚ Soliq мобил иловаси, ишонч телефонлари – 1198, 244-98-98 ва яқинда жорий этилган солиқ ҳамкор ахборот тизими орқали хабар бериш мумкин.