ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Косонсой туманидаги 11-умумтаълим мактабига вилоят ҳокими ташаббуси билан автобус совға қилинди.
[gallery-9597]
Ёш авлод камоли ҳар жиҳатдан жамият равнақи ва эртанги кун истиқболи кафолатидир. Шу боис, келажак ворисларининг замонавий билимга эга, салоҳиятли этиб тарбиялаш доимий эътиборда. Бу борадаги чора-тадбирларнинг яна бир намунаси сифатида Косонсой туманидаги 11-умумтаълим мактабига вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов ташаббуси билан янги, замонавий, ҳар жиҳатдан қулайликларни ўзида мужассам этган автобус туҳфа этилди. Эндиликда, туманнинг Дам массивидаги 85 та хўжаликнинг мактаб ёшидаги 82 нафар ўғил-қизи мактабга махсус автобусда қатнайди. Бу имконият ўқувчиларга қулайлик яратиб, фанларни янада яхши ўзлаштиришига хизмат қилади.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА