Далолатнома ёзувлари электронлаштирилди
Давлат хизматлари агентлиги Бухоро вилояти бошқармаси томонидан туман (шаҳар) ФҲДЁ бўлимлари архивларида «Ягона электрон ФҲДЁ архиви» ахборот тизимига киритилиши лозим бўлган 3,2 млн. далолатнома ёзувлари аниқланган.
Давлат хизматлари агентлиги Бухоро вилояти бошқармаси томонидан туман (шаҳар) ФҲДЁ бўлимлари архивларида «Ягона электрон ФҲДЁ архиви» ахборот тизимига киритилиши лозим бўлган 3,2 млн. далолатнома ёзувлари аниқланган.
Ушбу далолатнома ёзувларини «Ягона электрон ФҲДЁ архиви» ахборот тизимига тўлиқ ва сифатли киритилишини таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Давлат хизматлари агентлиги томонидан жойларда тегишли ишлар олиб борилди. Жумладан, далолатнома ёзувларини тўлиқ тизимга киритиб рақамли кўринишга ўтказиш учун 7 та туман (шаҳар) ФҲДЁ бўлимларида архивариус штатлари жорий қилиниб, зарур техник воситалар билан таъминланди. Бунинг натижасида 2018-2019-йиллар ва 2020 йил 6 ойи давомида вилоятимизда «Ягона электрон ФҲДЁ архиви» ахборот тизимига 2,95 млн.та (95%) далолатнома ёзувларини тизимга киритилиши таъминланди.
Ҳозирги кунда архивариуслар томонидан Қоракўл туман, Шофиркон туман, Бухоро туман, Ғиждувон туман ФҲДЁ бўлимларида сақланаётган қолдиқдаги 251000 та далолатнома ёзувларини тизимга киритиш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, Бирлашган миллатлар ташкилоти томонидан UNDP дастури асосида туман (шаҳар) ФҲДЁ бўлимлари архивларида сақланаётган далолатнома ёзувларини рақамли кўринишга ўтказиш учун бир дона махсус архив етказиб берилди. Эндиликда вилоят архивида сақланаётган далолатнома ёзувлари сканерланиб, рақамли кўринишга ўтказилади ва маълумотлар «Ягона электрон ФҲДЁ архиви» ахборот тизимига киритилади.
А.Мубараков,
ФҲДЁ органлари фаолиятида ҳуқуқни
қўллаш амалиётини мувофиқлаштириш ва
методик таъминлаш шўбаси бош маслаҳатчиси