Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Далаларда пиёз ҳосили йиғилмоқда
19:05 / 2024-06-20

Шу кунларда Тошкент вилояти далаларида айни пишиқчилик пайти. Кўплаб эртаки пиёз ва картошка етиштиришга ихтисослашган ҳудудлар далаларида ҳосилни йиғиш ишлари қизғин бормоқда.

Бу йил деҳқон бозорлари ва дўконларда 1 килограмм пиёзнинг нархи 1,5 минг-2 минг сўм. Бу ҳолат ҳосил етиштираётган фермер-деҳқонларга бироз ёқмаган бўлса ҳам, аҳоли арзон ва сифатли маҳсулотларнинг кўп бўлганидан мамнун. Бунга асосий таъсир этган омил пишиқчилик даври.

Йиғиштириб олинган пиёзни сифатли сақлаш, қайта ишлаш ва ички ҳамда ташқи бозорларга йўналтириш бўйича ҳам тизимли ишлар бажарилмоқда.

Бу йил вилоят далаларида жами 32 минг 93 гектар сабзавот, 2 минг 211 гектар полиз ва 17 минг гектар майдонга картошка экилган. Шунингдек, ғалладан бўшаган 100 минг гектар майдонга такрорий экин экилади.

Мазкур жараёнлар билан тинишиш мақсадида Ўрта Чирчиқ туманида ОАВ вакиллари учун пресс-тур ташкил этилди. 

Дастлабки манзил Юқориовул маҳалласидаги "Ситора-Мафтуна" фермер хўжалигининг пиёз пайкали бўлди. Бу ерда деҳқонлар томонидан ҳосилни саралаш ва махсус қопларга солиш жараёни кетмоқда.

[gallery-17939]

– Туманимиз сабзавот етиштиришга ихтисослашган бўлиб, йил бўйи деҳқонларимиз юқори ҳосил олишга ҳаракат қилади, – дейди Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши туман бўлими раҳбари Аъзам Арзиқулов. – Шу кунларда етиштирилган сабзавот маҳсулотлари жойлардаги деҳқон бозорларига чиқариляпти. Шу билан бирга, захира сифатида пиёз, картошка, сабзи каби маҳсулотлар махсус сақлов жойларига қўйилади. Шу орқали эҳтиёж бўлган даврда яна савдога чиқарилади. Бу бўйича ҳозирги пайтда фермерлар билан ҳамкорлик қилиняпти.

Журналистлар деҳқонлар билан суҳбатда ўзларни қизиқтирган саволларга жавоб олди.

Шундан сўнг пресс-тур иштирокчилари тумандаги 200 гектар ер майдонида ёмғирлатиб ва томчилатиб суғориш асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи "Солануз" МЧЖ картошка дала майдонлари бориб кўрди. Айни кунларда бу ерларда белгиланган тартибда суғориш ишлари амалга ошириляпти. Тез фурсатда аҳолининг картошкага бўлган талабини тўла қондириш, нархлар барқарорлигини сақлаш, мавсум учун захира жамғариш мақсадида ҳосил йиғилади.

Журналистлар ғалла далаларидаги ўрим жараёнлари билан ҳам танишди. Дон йиғиб олинган майдонлардаги сомон чорва озуқаси учун олиняпти ва бўшаган майдонларда иккинчи экин экишга тайёргарлик кўрилмоқда. 

А.Мусаев, А.Алижонов (сурат), ЎзА мухбирлари