Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Далаларда ғалла ўрим-йиғими қизғин паллада
11:58 / 2025-06-18

ФОТОРЕПОРТАЖ

Сирдарё вилояти Гулистон туманида ғалла ўрим-йиғими мавсуми авж палласига кирмоқда. Бугунги кунда тумандаги экин майдонларида ҳосилни тез ва сифатли йиғиб олиш бўйича изчил ишлар олиб борилаётир.

[gallery-23939]

Ғалла ўрим-йиғимини уюшқоқлик билан ташкил этиш, мавжуд комбайнлар ва транспорт воситаларидан оқилона фойдаланиш, иш жараёнида хавфсизлик қоидалари ва меҳнат муҳофазасига қатъий риоя этилишини таъминлаш мақсадида Гулистон туман ҳокими вазифасини бажарувчи Олимжон Жўраев ҳудудларга чиқиб, ўрим-йиғим ҳолатини кўздан кечирди.

Хусусан, Боёвут СИУ ҳудудида жойлашган “Золотой край” фермер хўжалиги ҳамда “Уч қаҳрамон” СИУ ҳудудида фаолият юритаётган “Уч қаҳрамон баракаси” фермер хўжалигининг ўрим ҳолатларини кўздан кечирди.

Ўрим-йиғим ишларини тизимли равишда мувофиқлаштириш, комбайнлар ҳаракати ва навбат асосида ишлашини таъминлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги техникаларининг доимий техник назорати ва ёнилғи билан узлуксиз таъминланишини йўлга қўйиш бўйича отряд раҳбарларига аниқ топшириқлар берилди.

Шаҳриёр ОРТИҚБОЕВ(сурат),ЎзА