Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Далаларда ғалла парваришига киришилди
14:39 / 2016-10-21

Навоий вилояти деҳқон ва фермер хўжаликлари келаси йил ҳосили учун буғдой экиш ва майсани эрта ундириб олишга алоҳида эътибор қаратмоқда.

Навоий вилояти деҳқон ва фермер хўжаликлари келаси йил ҳосили учун буғдой экиш ва майсани эрта ундириб олишга алоҳида эътибор қаратмоқда.

Вилоятда ғалланинг “Андижон”, “Эломон”, “Гром”, “Аср”, “Нота”, “Яксарт” каби навлари парваришланади. Жорий йилда вилоятда 40 минг 600 гектар майдонга ғалла экиш режалаштирилган бўлиб, ҳозирга қадар 40 минг гектарга яқин майдонга яхши ният билан уруғ қадалди. Айни пайтда ғалла майдонларида зарур мелиорация ва агротехник тадбирлар амалга оширилмоқда.

Кармана, Хатирчи ва Навбаҳор туманлари фермерлари майса парваришига алоҳида эътибор қаратмоқда. Белгиланган режа асосида суғориш ишлари амалга оширилаётир.

– 53 гектар ерга буғдойнинг “Гром” навидан экдик, – дейди Кармана туманидаги “Аваз бобо” фермер хўжалиги раҳбари Қаҳрамон Рўзиев. – Аллақачон майса парваришини бошлаб, ҳар гектар ерга 250 килогараммдан фосфор ўғити сепилди. Иккинчи суғориш ишларини ҳам якунига етказдик.

Мазкур фермер хўжалиги мавжуд 100 гектарлик ердан мўл ҳосил олмоқда. Жорий мавсумда хўжалик ғалланинг гектаридан 63 центнердан ҳосил олди. Келгуси йили бу кўрсаткични 70 центнерга етказиш мўлжалланмоқда.