Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Даладаги дилкаш давралар
17:57 / 2015-10-05

Самарқандлик пахтакорлар жорий мавсумда 91 минг 500 гектар майдонда етиштирилган ҳосилни кузнинг ғанимат кунларидан самарали фойдаланиб, йиғиб-териб олмоқда.

Самарқандлик пахтакорлар жорий мавсумда 91 минг 500 гектар майдонда етиштирилган ҳосилни кузнинг ғанимат кунларидан самарали фойдаланиб, йиғиб-териб олмоқда.

Бу юмушни қисқа фурсатларда, сифатли бажаришга турли соҳа вакиллари ҳам ўз ҳиссасини қўшаётир. Хусусан, йирим-терим давом этаётган жойларда мутасадди идоралар томонидан кўчма савдо нуқталари, тиббий-санитария штаблари, тиббиёт пунктлари ва бошқа зарур сервис марказлари ташкил этилган.

Вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармаси ҳамда Маънавият тарғибот маркази вилоят бўлими томонидан таниқли шоир ва ёзувчилар, санъаткорлардан иборат тарғибот гуруҳлари ташкил этилиб, теримчилар учун маданий дастурлар, адабий-бадиий кечалар ўтказилмоқда.

Оқдарё туманидаги “Қоратери барака ҳосил” фермер хўжалиги дала шийпонида ўтказилган шундай тадбирда Республика Маънавият тарғибот маркази ходимлари, таниқли шоирлар пахтакорларнинг шижоатли меҳнатларига барака тилаб, эзгу истакларини билдирди.

– Юртимиз қишлоқ хўжалиги ходимлари далада қийғос очилиб турган пахта ҳосилини йиғиштириб олишга қизғин киришган, – дейди Республика Маънавият тарғибот маркази бўлим мудири Зиёда Ғаффорова. – Бундай пайтда фермер ва пахтакорларга далда бўлиш, уларга кўмаклашиш ҳар биримизнинг вазифамиздир. Самарқанд вилоятидаги фермер хўжаликлари далаларида йирим-терим жараёнларининг бориши билан танишиб, бунга яна бир бор амин бўлдик.

Тадбирда илғор теримчиларга ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари топширилди. Санъаткорлар томонидан концерт дастури намойиш этилди.