English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дакка шаҳридаги ёнғинда 46 киши ҳалок бўлди
18:29 / 2024-03-01

“Араб янгиликлари” – “Arab news” нашри ёзишича, Бангладешнинг Дакка шаҳрида, етти қаватли бинонинг иккинчи қаватидаги ресторанда кеча тун пайти ёнғин чиққани тахмин қилинмоқда.

– Бахтсиз ҳодиса натижасида камида 46 киши нобуд бўлди, 12 киши яраланди, – деб хабар берди мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Саманта Лал Сен журналистларга. – Жабрланганлар шифохонада даволаняти. Машҳур гастрономия маркази сифатида танилган бу жойга одамлар, асосан, оқшомлари келарди.

Ўт ўчириш хизмати воқеа юзасидан тергов олиб бориш учун беш кишидан иборат гуруҳ тузди.

Президент Муҳаммад Шаҳобиддин ва Бош вазир Шайх Хасина қурбон бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирган.