Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Даҳшатли зилзилага 3 йил бўлди (+видео)
09:13 / 2026-02-06

Бугун 6 февраль 2026 йил. Бу сана Туркияликлар хотирасида 3 йил аввал чуқур ва оғир из қолдирган. Сиз тасвирларда кўраётган бу вайроналар уруш излари эмас, бу 2023 йил 6 февраль куни Туркия ва Сурия ҳудудида содир бўлган 7.8 магнитудали зилзила мамлакат тарихидаги энг даҳшатли табиий офатлардан бири бўлиб, 11 та вилоятда минглаб уйлар вайрон бўлган эди. Минглаб инсонлар ҳалок бўлди. Кейинги ойлар давомида юз минглаб одамлар вақтинчалик бошпана – контейнер шаҳарларида яшашга мажбур бўлди, чунки қайта тиклаш дастурлари бошланишига қарамай юзага келган вайронагарчиликни бартараф этиш узоқ жараёнга айланди.

Офатнинг илк кунлариданоқ Ўзбекистон ҳам бирдамлик ва кўмак қўлини чўзди. Президент Шавкат Мирзиёев топшириғига биноан, 100 нафардан ортиқ қутқарувчи ва 70 тиббиёт ходими жабрланган ҳудудларга юборилди, қидирув-қутқарув операцияларида ўнлаб одамлар омон сақлаб қолинди ва минглаб жабрланувчиларга тиббий ёрдам кўрсатилди.  

Бутун дунё эътибори Туркияга қаратилди. Қисқа муддатда Туркия ҳукумати қайта тикланишни амалга оширди. Жараёнда нафақат уй-жойлар тикланди, балки инфратузилма ва жамоат ҳаёти ҳам аста-секин яхшиланиб борди. Ўшанда энг кўп зарар Қаҳраманмараш, Хатай ва малатья ҳудудларига тўғри келган эди.  

Маълумот учун бундай оғир вазиятда Ўзбекистон кўмагининг рамзи бўлган янги турар-жой мажмуаси ва ёрдам кўрсатган мутахассислар фаолияти икки давлат ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликнинг тимсолига айланди. Мамлакатимиз Туркиянинг Ҳатай вилоятида давлатлараро ҳамкорлик асосида “Ўзбекистон” турар-жой мажмуасини барпо қилди. Бу мажмуада ҳозирда 300 дан ортиқ хонадон истиқомат қилади.  

<iframe width="412" height="732" src="https://www.youtube.com/embed/gRs5auHYkZY" title="Dahshatli zilzilaga 3 yil bo‘ldi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Табиий офатдан кейинги уч йиллик даврда Туркия ва халқаро ҳамжамият қайта тикланиш йўлида сезиларли ютуқларга эришган.

Нозим Мардонов, ЎзА