French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Даҳо шоир боболаримиз ижодига бағишланди
11:24 / 2026-02-18

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Оила ва хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорликда ҳазрат Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд саналари муносабати билан навбатдаги “Китобхон оналар” дастури доирасида “Навоий ва Бобур ижодида аёл, она, оила” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директорининг ўринбосари Насиба Холдорова буюк бобокалонларимизнинг адабий меросларини кенг тарғиб этиш мақсадида кутубхона фондларидаги маърифий манбалар кенг китобхонлар оммасига тақдим этилаётганини  таъкидлади. Шунингдек, Ўзбекистон Миллий кутубхонаси фондларида икки буюк шоир ижодига оид ресурслар ва уларни замонавий китобхонларга тақдим этиш жараёни ҳақида батафсил гапирди.  

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, «Маънавий-маърифий ишлар аълочиси» кўкрак нишони соҳибаси Гулчеҳра Шаҳобиддин қизи, Ўзбекистон Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти етакчи илмий ходими, филология фанлари номзоди Буробия Ражабова, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси бўлим бошлиғи, “Шуҳрат” медали соҳибаси Гулжамол Асқарова ва бошқалар Низомиддин Мир Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ҳаёт йўли, бой ижодий мероси ҳақида маъруза қилди. 

Тадбир Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманлар АКМ мутахассислари учун ҳам Zoom платформасида ташкил этилди.

Анжуман доирасида буюк шоир бобокалонларимиз Алишер Навоий ҳамда давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур асарларига оид кўргазма ташкил этилди. Ундан икки даҳо ижоди ва фаолиятига бағишланган қўлёзма ва замонавий усулда нашр этилган китоблар ўрин олган.

Н.Усмонова, ЎзА мухбири