Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дафтарлардаги 40дан ортиқ фуқарога 15 сотихдан ер ажратилди
14:38 / 2022-02-24

Халқ билан мулоқот халқчил сиёсатнинг энг муҳим устувор йўналишидир. Айни кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ўзи сайланган округларда бўлиб, аҳоли билан мулоқот қилмоқда, уларнинг муаммоларини, мурожаатларини тинглаб, шу асосда муайян чора-тадбирларни кўришмоқда.

Парламент қуйи палатаси депутати Мавжуда Ҳасанова Сурхондарё вилояти Узун туманида бўлди. Депутат дастлаб туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.Ҳасанов ва ҳудуддаги бошқа мутасаддилар билан бирга маҳаллаларда ўрганиш ишларини амалга оширди. Мазкур жараёнда халқ вакили Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонига асосан “Оқостона” маҳалла фуқаролар йиғинидаги “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган 40 нафардан ортиқ фуқарога 15 сотихдан ер ажратилишида иштирок этди. 

 
М.Комилова, ЎзА