Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дабдаба кимга зарар, кимга фойда
15:09 / 2025-12-11

Тўйларимиз – ўйларимиз

Республика Маънавият ва маърифат марказининг Тошкент вилояти бўлими томонидан ҳамкор ташкилотлар иштирокида тўй ва тантаналар, маросимларни тартибли ўтказишга қаратилган тарғиботлар давом этмоқда.

Хусусан, Янгийўл туманида оилавий тантаналар, тўй ва маросимларни ўтказишда ортиқча исрофгарчиликка йўл қўймаслик, тадбирларни тартибли ва маромида ташкил этиш мақсадида тўйхона эгалари билан очиқ мулоқотлар ўтказилди. Унда асосан миллий урф-одатлардаги камтарлик ва оқилона сарф-харажат маданиятини кенг ёйишга қаратилган тушунтиришлар берилмоқда. 

Ушбу ташаббус доирасида Ўзбекистон Маҳаллалар уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, “Адолат” СДП, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлимлари, шунингдек, имом-хатиблардан иборат гуруҳлар фаоллик кўрсатмоқда. 

Жумладан, Юқори Чирчиқ туманининг Навбаҳор маҳалласи ҳудудида жойлашган “Шоҳона” тўйхонасида исрофгарчиликларнинг олдини олиш, миллий қадриятларимизни асраб-авайлаш ҳамда тўй маросимларда ихчамликни тарғиб этиш мақсадида “Тўймисан — тўй бўлди” шиори остида намунали, ихчам тўй маросими ўтказилди. 

Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат марказининг туман бўлими ходимлари, маҳалла фаоллари, нуронийлар ва ёшлар иштирок этди. Масъуллар томонидан тўй ва маросимларни миллий қадриятлар руҳида, ортиқча дабдабага берилмасдан ўтказишнинг аҳамияти ҳақида фикрлар билдирилди. 

А.Мусаев, ЎзА.