“Дўстлик” спартакиадаси ғолиблари тақдирланди
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ташаббуси билан жорий йилда илк маротаба олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ўртасида ташкил этилган “Дўстлик” спартакиадасининг республика босқичи якунига етди.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ташаббуси билан жорий йилда илк маротаба олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ўртасида ташкил этилган “Дўстлик” спартакиадасининг республика босқичи якунига етди.
Якуний босқич Бухоро, Самарқанд ва Урганч шаҳарларида бўлиб ўтади. Олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари Самарқандда волейбол, Бухорода стол тенниси, шахмат ва бадминтон, Урганчда мини-футбол бўйича куч синашади.
“Спорт – саломатлик гарови” шиори остида ўтказилган спартакиаданинг мини-футбол баҳсларида мамлакатимизнинг барча ҳудудидан жамоалар иштирок этди.
Қизғин курашларга бой бўлган учрашувларда Тошкент шаҳри ОТМлари профессор-ўқитувичларидан иборат терма жамоа фахрли биринчи ўринни эгаллади. Тошкент вилояти жамоаси иккинчи, Хоразм вилояти жамоаси учинчи ўринни қўлга киритди.
Спартакиада ғолиблари вазирликнинг фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалари билан, мусобақа иштирокчилари эса сертификат билан тақдирланди.
Президентмиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус доирасида ташкил этилган “Дўстлик” спартакиадаси илк маротаба ўтказилишига қарамасдан, иштирокчилар учун чинакам дўстлик ва ҳамжиҳатлик байрамига айланди.