Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Цюй Дунъюй: “Ўзбекистондаги барқарорликни жаҳон ҳамжамияти ҳам эътироф этмоқда”
11:08 / 2023-09-07

Самарқандда бошланган Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро анжуман давом этмоқда.

Анжуман очилиш маросимида сўзга чиққан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳузуридаги Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти – ФАО Бош директори Цюй Дунъюй иштирокчиларни қутлар экан, ушбу нуфузли тадбирнинг мамлакатимизда ўтиши бежиз эмаслигига алоҳида эътибор қаратди. 


–Мен Ўзбекистонни бу минтақадаги энг яхши ва сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириладиган жой эканлигига ишонч ҳосил қилганман, – деди юқори мартабали меҳмон. –Ўзбекистондаги бугунги сиёсий, ижтимоийи-иқтисодий барқарорлик нафақат минтақада, балки жаҳон ҳамжамияти томонидан ҳам ҳақли равишда эътироф этилаётганини таъкидлади. Қолаверса, бу кўҳна замин қадимий цивилизациялар бешиги бўлганини ёдга олиб, бугунги кундаги саъй-ҳаракатлар, ривожланиш жараёни туфайли албатта яна ўша даражага чиқишига қатъий ишонч билдирди. Айни босқичда қишлоқ хўжалигини замонавий талаблар даражасида тараққий эттириш, озиқ-овқат хавфсизлигига эришиш муҳим аҳамият касб этиши ва бу борада тараққиётни аграр соҳа ривожисиз тасаввур қилиб бўлмайдиган серқуёш Ўзбекистоннинг дунё миқёсидаги ўрни жуда муҳим эканлигига урғу берди. 

Ғайрат Хонназаров, 
Носиржон Ҳайдаров, ЎзА, 
Самарқанд