Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Cудлар фаолияти қандай ёритилиши керак?
14:58 / 2025-07-22

Ўзбекистон Республикаси Олий суди ташаббуси билан Фарғона шаҳридаги “Ziyorat” меҳмонхонаси мажлислар залида “Оммавий ахборот воситаларида суд органлари фаолияти ва суд жараёнларини ёритишда журналист ва блогерларнинг касбий малакасини ошириш” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.

Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг Ўзбекистондаги лойиҳалар мувофиқлаштирувчиси офиси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларида фаолият юритаётган журналистлар ҳамда блогерлар қатнашди. Икки кун давом этган ҳудудий семинар-тренингда суд жараёнларини ёритишда оммавий ахборот воситалари ходимлари ва ижтимоий тармоқлар фаолларининг билим-кўникмаларини мустаҳкамлаш ҳамда судлар фаолияти ёки муайян суд ишини ёритиш борасида юзага келиши мумкин бўлган масалаларни ҳал этиш юзасидан фикр алмашишга алоҳида эътибор қаратилди. 

Анжуман очилишида Олий суд матбуот котиби – жамоатчилик билан алоқалар маркази раҳбари Азиз Обидов таъкидлаб ўтганидек, сўнгги йилларда мамлакатимизда одил судловни амалга ошириш, фуқароларнинг қонуний манфаатларини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш борасида кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилди. Суд жараёнларида фото, видео, аудио техник воситалардан белгиланган тартиб асосида фойдаланиш йўлга қўйилди. 

[gallery-24411]

Семинарда қайд қилинганидек, Олий суд томонидан судлар органлари фаолиятини ёритиш бўйича амалий қўлланма ишлаб чиқилиб, унда оммавий ахборот воситалари ходимлари ва блогерлар учун зарур меъёрий тавсиялар берилган. Айни кунларда эса суд мажлисларида нималарга эътибор қаратиш керак бўлган асосий жиҳатлар бўйича йўриқнома устида иш олиб борилмоқда. 

Тадбир давомида иштирокчилар оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда судлар фаолиятини ёритиш амалиёти айрим ҳаётий кейслар мисолида атрофлича таҳлил этилди. Шунингдек, семинар доирасида хориждан таклиф этилган малакали ва тажрибали мутахассислар – Европа Иттифоқи ва Европа Кенгашининг минтақавий бирлашган лойиҳаси доирасида албан фаолияти бошқарувчиси, лойиҳалар бўйича катта ходими Эрканда Бужари (Канада), “Deutsche Welle” катта муҳаррири Пандели Пани (Германия) ахборот ва сўз эркинлиги ва шахсий ҳаёт дахлсизлиги масалаларига эътибор қаратган ҳолда, иштирокчиларни судлар фаолиятини масъулиятли ёритишнинг моҳияти ва асосий аспектлари билан таништирди. 

Анжуманда суд репортажлари ва ҳуқуқий репортажлар ўртасидаги фарқ, суд жараёнларини ёритишда ахлоқий ва ҳуқуқий чегаралар, судни ҳурмат қилмаслик ва туҳмат хавфларини тушуниш, ишончли ҳуқуқий манбаларни шакллантириш, суд мажлисига тайёргарлик кўришдаги амалий тавсиялар, қонуний журналистик суриштирув каби долзарб мавзуларда маърузалар тингланди. 

Суд ва судьялар фаолиятини оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали ёритишда холислик, аниқлик ва тафсилотларига эга бўлиш, саволларни тўғри қўйиш, маълумотларни қайта ишлаш исм, ном ва атамаларни солиштириш муҳим аҳамиятга эга. Қолаверса, суд-ҳуқуқ соҳасини ёритишда журналистларнинг ихтисослашуви ҳам кўп жиҳатдан самара бериши айтиб ўтилди.

Модераторлар томонидан матбуот эркинлиги ва суднинг дахлсизлигини таъминлаш, ҳамкорлик ва ёритишни яхшилаш стратегиялари, мамлакат учун ҳуқуқий мавзулар бўйича креатив форматларни ишлаб чиқиш борасида гуруҳ лойиҳалари ва тақдимотлари ҳавола этилди. 

Тадбир якунида, семинар-тренингнинг барча иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳамда Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори томонидан сертификатлар тақдим этилди. 

Оқилхон Дадабоев, Муқимжон Қодиров (сурат), ЎзА мухбирлари.