“COVID” ва гриппга қарши асосий восита маълум...
Эмланиш ва ниқоб тақиб юриш “COVID” ва гриппга қарши курашда асосий восита бўлиб қолмоқда, деди ЖССТ Россиядаги расмий вакили Мелита Вуйнович “РИА Новости”га.
– Таъкидлайман: ҳар бир мамлакатда аҳолига шахсий профилактика чораларини қўллаш бўйича тавсия берадиган дастлабки манба маҳаллий ва миллий соғлиқни сақлаш идоралари ҳисобланади, – деди у. – ЖССТ тавсияси шуки, “COVID-19” ва гриппга қарши курашда эмланиш омон қолиш гаровидир. Вакцинация ушбу икки хасталикка қарши курашиш, касаллик оғир кечиши ва ўлимга олиб келишининг олдини олишда энг яхши восита бўлиб қолмоқда.
Қўшимча қилинишича, “COVID-19” ва грипп тарқалишининг олдини олишда яна бир восита – ниқоб. Ниқобни одам кўп жойда ёки ёпиқ бинода тақиб юриш тавсия қилинади.
Аввалроқ “Роспотребнадзор” Россияда грипп билан касалланиш ҳолати ортиб бораётганини маълум қилган эди.