Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
COVID-19нинг янги штамми “Omicron” деб номланди
13:13 / 2021-11-27

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавируснинг янги вариантини “ташвишли”, яъни “Omicron”, деб номлади.

Таъкидланишича, вирус жуда кўп мутацияланиши эҳтимоли мавжуд, дастлабки маълумотлар қайта зарарланиш хавфи ҳам юқорилигини кўрсатмоқда.

Илк бор бу штамм белгилари Жанубий Африкада аниқланди ва тез орада Ботсвана, Бельгия, Гонконг ва Исроилда ҳам вирусга чалинганлар борлиги маълум қилинди.

Ҳозир бир қатор давлатлар Африка қитьаси жанубига боришни ва ўша ҳудуддан қайтишни вақтинча чеклаган.