"COVID-19"ни даволайдиган “Мир19” препарати рўйхатдан ўтказилмоқда
Айни пайт коронавирус инфекциясини даволашга мўлжалланган “Мир19” препаратини рўйхатдан ўтказиш жараёни давом этмоқда, деди Россия Федерал Тиббиёт-биология Агентлиги (ФМБА) раҳбари Вероника Скворцова.
Унинг таъкидлашича, клиник синовнинг биринчи босқичи препарат чидамли ва хавфсизлигини исботлади. Тажрибанинг иккинчи босқичи ҳали ниҳоясига етгани йўқ. Умуман, мазкур препарат стандарт терапияга нисбатан ишончли экани ҳам айтилмоқда. Рўйхатдан ўтказиш жараёни давом этяпти.