Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Covid-19”га қарши эмлашга бағишланган мулоқот ўтказилди
12:50 / 2021-08-03

Жиззахда “COVID-19”га қарши эмлаш: Афсона ва ҳақиқат” мавзусида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Жиззах вилояти ҳудудий бўлинмаси ташаббуси билан ўтган тадбирда, ҳаракат раҳбар ва фаоллари, соғлиқни сақлаш бошқармаси, санитария-эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Ушбу очиқ мулоқотдан аввал Юксалиш умумиллий ҳаракати мутахассислари кўмагида жамоатчилик билан очиқ мулоқот ўтказилган эди. Аҳоли вакциналар ҳақида қандай маълумотга эга? Уларнинг вакцинага эҳтиёжлари қандай? “COVID-19”га қарши эмланиш бўйича фуқароларни хавотирга солаётган сабаблар нима?. Вакцина олишга асосан нималар тўсқинлик қилмоқда? Одамлар эмланишлари учун қандай шароитлар яратилиши керак? каби саволларга ушбу тадбир давомида жавоб топишга ҳаракат қилинди.

Шунингдек, тадбир давомида аҳоли ўртасида “COVID-19”га қарши эмлашни тарғиб қилишда ёшлар, жамоатчилик ва диний етакчиларни жалб қилиш борасидаги олиб борилаётган ишлар, олиб келинган вакциналар бўйича мутахассис маслаҳатлари, эпидемиологик вазият, коронавирусни юқтириш ва муаммолар, “COVID-19” профилактикаси бўйича бирламчи чоралар тўғрисида маълумот берилди.

Бундан ташқари, бугунги кунда фуқароларни қизиқтираётган “COVID-19”га қарши эмлаш жараёни билан боғлиқ саволларга ва аҳоли орасида пайдо бўлаётган эмланиш хавотириларига ҳам тадбир давомида мутахассислар томонидан далилларга асосланган ҳолда аниқ жавоблар берилди.

[gallery-3273]

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА