Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
COVID-19: Юнусободдаги гимнастика саройида ҳам 750 ўринли жой тайёрланмоқда
08:25 / 2020-07-26

Ташкилотчиларнинг маълум қилишларича, марказга махсус аппаратлар ва 250 та кислород балонлари келтирилган,


Пойтахтимизнинг Юнусобод туманидаги гимнастика саройида ҳам коронавирусга гумон қилинганларни ташхис қилиш ва заруратга кўра даволаш учун 750 ўринли жой тайёрланмоқда.

Мазкур масканда ҳозир беморлар учун ўринлар ташкил қилинган, айни пайтда эса даволаш-профилактика ишлари учун зарур бўлган барча шарт-шароитлар яратилмоқда. Ташкилотчиларнинг маълум қилишларича, марказга СИПАП аппаратлари ва 250 та кислород балонлари келтирилган, бошқа жиҳоз ва ускуналар таъминоти ҳам давом этмоқда.

Айни шу ернинг ўзида тиббиёт ходимлари учун ҳам ётоқхона ва фаолияти учун зарур шароитлар ҳозирланмоқда.

Маълумот ўрнида қайд этиш жоиз, ушбу масканга ҳамда Шайхонтоҳур ва Сергели туманларида ташкил этилаётган янги қувватларга 103га келиб тушган чақирув асосида "Covid-19"га гумон қилинган беморлар олиб келинади. Шифокор кўриги ҳамда белгиланган таҳлиллардан ўтказилганидан сўнг хасталик даражаси ва ҳолатига кўра, беморлар шаҳримиздаги турли шифохоналарга йўналтирилади. Айримлари шу ернинг ўзида ҳам даволаниши мумкин.