Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
COVID-19 туфайли дунёда қанча иш ўрни қисқариши маълум қилинди
14:49 / 2020-04-28

Ҳужжатда таъкидланишича, коронавирус жаҳон иқтисодиётида рецессияни келтириб чиқаради ва дунё миқёсида ишсизликни кучайтиради.


Коронавирус пандемияси келтириб чиқарган иқтисодий танглик шу йил иккинчи чорагининг ўзида 195 миллион иш ўрни қисқаришига сабаб бўлиши мумкин, дейилади БМТ эълон қилган маърузада.

Ҳужжатда таъкидланишича, коронавирус жаҳон иқтисодиётида рецессияни келтириб чиқаради ва дунё миқёсида ишсизликни кучайтиради. 

“2020 йил фақат иккинчи чоракнинг ўзида 195 миллион киши ўз иш ўрнидан айрилади“, – дейилади маърузада.

Маъруза муаллифларининг хулоса қилишларича, пандемия бандлик ва инсонларнинг ҳаёт фаровонлигига кучли салбий таъсир кўрсатади.

Пандемиядан кичик ва ўрта бизнес соҳасида фаолият кўрсатаётган корхоналар, қишлоқ хўжалиги ходимлари, якка тартибда ишлаётган, ёлланиб меҳнат қилаётган шахслар, қочқинлар ва мигрантлар энг кўп зарар кўради. Шунингдек, инқироз хизматлар тармоғи, маданият ва сайёҳлик тармоқларидаги иш ўринларига ҳам салбий таъсирини кўрсатади.