COVID-19:Тожикистонда яна 102 та бемор аниқланди
Тожикистонда коронавирусга чалинганлар сони душанба куни кечга бориб 102 тага кўпайди ва жами 230 кишига етган, уч бемор ҳаётдан кўз юмган, дейилади мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги тарқатган маълумотда.

“Тожикистонда COVID-19 га чалинганлар сони 230 кишига етди, уч киши вафот этди“, — деди вазирлик вакили "РИА Новости" мухбири билан суҳбатда.
Унинг таъкидлашича, 4 май куни оқшомга келиб мамлакат касалхоналарида 208 киши тиббий назоратга олинган, охирги суткада 246 кишининг соғлиғи қониқарли дейилиб, улар тиббий муассасалардан уйига жавоб берилган.
Коронавирус юқтириш билан боғлиқ 230 та ҳолатнинг 110 таси Душанбе шаҳрида қайд қилинди. Яна 22 та ҳолат шаҳар ва туманларда, етти бемор Тоғли-Бадахшон мухтор вилоятида, 21 бемор Хатлон вилоятида ва 70 бемор Суғд вилоятида рўйхатга олинган.