COVID-19: Россиялик мутахассислар Туркияга боради
Россиялик мутахассислар делегацияси ҳафта ўрталарида эпидемиологик вазиятни баҳолаш ва авиақатновларни қайта тиклаш тўғрисида қарор қабул қилиш учун Туркияга боради.
Унда икки давлат ўртасида туризм соҳасини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади, дея хабар берди Россия Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва инсон фаровонлигини назорат қилиш федерал хизмати.
Делегация таркибига Россиянинг санитария назорати уюшмаси ва унинг илмий-тадқиқот институтлари, Туризм бўйича федерал агентлик ва Соғлиқни сақлаш вазирлигига қарашли муассаса вакиллари киритилган.
Мутахассислар Туркияда COVID-19 касаллиги билан боғлиқ вазият, шунингдек, пандемияга қарши кураш ва уни бартараф этиш йўлларини назорат қилади. Қолаверса, сайёҳларнинг соғлиғини ҳимоя қилиш бўйича тажрибалар ўрганилади.
Эслатиб ўтамиз, Россия эпидемиологик вазият туфайли 15 апрелдан 1 июнгача Туркия билан авиақатновларни тўхтатиб қўйган эди.