COVID-19 пандемиясидан ўлим ҳолатлари сони камайгани айтилмоқда
Дунё бўйича COVID-19 дан ўлим ҳолатлари камайишда давом этмоқда, февраль ойида ҳафталик ўлим сони 80 фоизга камайган, деб баёнот берди ЖССТ раҳбари Тедрос Адханом Гебрейесус матбуот анжуманида.
“Дунё бўйича касалликнинг тарқалиши ва ўлим ҳолатлари камаймоқда. Ҳафталик ўлим сони февраль ойида 80 фоизга тушди”, – деди у.
Умуман, 2022 йил 28 август ҳолатида пандемия бошлангандан буён дунё бўйича 598 миллионта касалланиш ҳолати қайд этилган ва 6,4 миллион киши офат қурбонига айланган.