English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
COVID-19 пандемияси даврида япон аёллари орасида ўз жонига қасд қилиш даражаси ошди
17:13 / 2022-03-15

Японияда аёллар ўртасида ўз жонига қасд қилиш тенденцияси COVID-19 пандемияси даврида кучайди, ўтган йили 7000 дан ортиқ аёл ўз жонига қасд қилди.

Сешанба куни эълон қилинган Япония соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, 2021 йилда 7 068 аёл ўз жонига қасд қилган. Бироқ, жорий йил мамлакатда ўз жонига қасд қилишнинг умумий сони 74 нафарга камайган. 

– Коронавирус пандемиясининг таъсири турли йўллар билан намоён бўлаётганга ўхшайди, – деди соғлиқни сақлаш ходими “Kyodo News” агентлигига. 

Коронавирус эпидемияси 2019 йил декабрь ойида дунёни қамраб олди, бу кундалик ҳаётга салбий таъсир кўрсатиб келмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг таъкидлашича, аёлларнинг ўз жонига қасд қилиш сабаблари кўп, жумладан, оиладаги келишмовчилик ва оила келажагига умидсизлик.  

2021 йилда 148 нафар бошланғич синф ўқувчиси ва 314 нафар ўрта мактаб ўқувчиси руҳий касаллик, жумладан, руҳий тушкунлик, ёмон ўқиш ва ота-оналари билан муносабатлардаги келишмовчиликни баҳона қилиб, ўз жонига қасд қилган.