Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
COVID-19 пандемияси даврида энг хавфсиз давлатлар рейтинги эълон қилинди
16:52 / 2020-04-23

Тадқиқот натижасида Исроил бу борада дунёнинг энг қулай мамлакати сифатида эътироф этилди.


“Deep Knowledge Group” (DKG) фонди экспертлари пандемия даврида коронавирус хавфи эҳтимоли энг паст бўлган давлатларни аниқлаш мақсадида ўтказилган таҳлиллар натижаларини чоп этди. Мазкур рўйхат Буюк Британиянинг “Express” нашри орқали тарқатилган.

Тадқиқот натижасида Исроил бу борада дунёнинг энг қулай мамлакати сифатида эътироф этилди.

“Исроилнинг доимий равишда турли даражадаги бўҳронларни бошидан кечирадиган давлат эканини назарда тутсак, бу юрт янги тузилган рўйхат бошида турганидан ажабланмаса ҳам бўлади. Зеро, Исроилда ёпиқ чегаралар шароитида, мунтазам фавқулодда вазиятлар остида яшаш бўйича катта тажрибага эга”, — дея натижаларга изоҳ берган мутахассислар.

Хавфсиз давлатлар орасида иккинчи ўрин Германияга берилди. Бу ҳам бежиз эмас, чунки олмон давлати касаллик жуда урчиган ҳудудда, яъни аҳоли ниҳоятда зич жойлашган, вирус тарқалиши эҳтимоли ўта юқори бўлган Европа Иттифоқи доирасидаги бошқа мамлакатлар билан таққослаганда ижобий кўрсаткичларни қайд этмоқда. Демак, вазият барқарорлашгач, Германияда иқтисодий жиҳатдан тезда ўзини тутиб олиши, молиявий устунликларга эга бўлиши учун шарт-шароитлар етарли.

Қулай давлатлар учлигини Жанубий Корея якунлаган. Экспертлар, шунингдек Австралия, Хитой, Янги Зеландия, Тайвань, Сингапур, Япония ва Гонконг ҳам хавфсиз давлатлар эканини тан олишган.