Тулейн университети мутахассислари ҳатто енгил ўтказилган коронавирус инфекцияси ҳам мияга таъсир кўрсатиши мумкинлигини аниқлашди. Бу ҳақда университетнинг расмий веб сайтида хабар берилади.
Бу борада COVID-19 касаллигининг жиддий белгилари бўлмаган маймунлар устида тадқиқот олиб борилди, шу сабабли биологлар организмга жиддий салбий таъсир етказилишини кутмаган эди. Бироқ, SARS-CoV-2 маймун танасига тушиши билан, ҳатто ташқи ўткир респиратор белгилари кузатилмаган маймунларда ҳам вирус кўплаб сонли яллиғланиш ва қон кетиш ўчоқларини пайдо қилиши аниқланди. Тадқиқот ўтказилган иккита гуруҳдаги маймунларнинг ярмидан кўпида шундай натижа кузатилган.
Айрим ҳолларда ушбу патологиялар асаб ҳужайраларининг кенг равишда емирилишига олиб келган, бу эса, миянинг маълум қисмларида гипоксияни ҳосил қилган. Илмий ходимларнинг фикрига кўра, бу ҳолат касалликнинг ўткир босқичида мияда содир бўлаётган фикрлашнинг хиралашуви ва бошқа бузилишларда намоён бўлади.
Роман БОНДАРЧУК